Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар Гренландия ва Канада ўртасида вужудга келаётган янги минтақани аниқладилар

Олимлар Гренландия ва Канада ўртасида вужудга келаётган янги минтақани аниқладилар

Дерби университети (Буюк Британия) ва Уппсала университети (Швеция) олимлари Дэвис бўғози микроконтинентини – Канада ва Гренландия ўртасидаги тектоник плиталар чегараси ўтадиган ҳудудни ўрганиб чиқди. У ерда континентал қобиқнинг одатдагидан қалинроқ бўлаги пайдо бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу янги минтақанинг «эмбриони» саналади.

Олимлар ушбу минтақада р қобиғининг эволюциясини компьютер моделлаштириш ёрдамида қайта ишлаб чиқишди. Шунингдек, улар ёриқлар йўналиши ва ёшини аниқлаш учун сейсмик маълумотларга таяндилар.

Натижалар шуни кўрсатдики, Канада ва Гренландия ўртасидаги дастлабки рифтинг (ёриқ ҳосил қилиш жараёни) тахминан 118 миллион йил олдин, Қуйи бўр даврида бошланган. Лабрадор денгизи ва Баффин денгизида денгиз тубининг тарқалиши (янги океан литосферасининг шаклланиши) тахминан 61 миллион йил олдин бошланган.

Микроминтақанинг шаклланишининг асосий даври 58-49 миллион йил олдин эди. Шу билан бирга, Канада ва Гренландия ўртасидаги денгиз тубининг йўналиши шимоли-шарқдан жануби-ғарбга ўзгарди. Тахминан 33 миллион йил олдин, Гренландия Эллесмир ороли билан тўқнашиб, Шимолий Америка плитасига қўшилиши билан тарқалиш тўхтади.

Микроконтинент ҳудудида материк қобиғининг қалинлиги 19-24 км. Уни Гренландия материкидан ва Баффин оролидан ажратиб турадиган юпқа (15-17 км) материк қобиғининг иккита тор чизиғи билан ўралган.

Олимларнинг таъкидлашича, микроконтинентларнинг шаклланишини ўрганиш Ердаги плиталар тектоникасининг механизмларини яхшироқ тушунишга имкон беради. Бу тектоник офатлар оқибатларини башорат қилиш ва фойдали ресурсларни топиш учун муҳим, дея хабар беради Gondwana Research.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг