Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жазирама туфайли яшаш имконсизга айланадиган ҳудудлар эълон қилинди

Жазирама туфайли яшаш имконсизга айланадиган ҳудудлар эълон қилинди

Иллюстратив фото

Пердю университети (АҚШ) олимлари аниқлашларича, яна бир неча йилдан сўнг Ғарбий Африка, Жанубий Осиё ва АҚШнинг Ўрта Ғарб минтақалари иқлим ўзгаришлари оқибатида инсон ҳаёти учун хавфли бўлиб қолади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Тадқиқотчилар Ердаги иқлим ўзгаришлари ва аномал жазирамалар маълумотларидан фойдаланиб, яқин келажакдаги иқлим моделини яратишди. Натижалар хавотирли: инсоният яқин йилларда ҳавонинг салқинлашишига умид қилмаса ҳам бўлади. Камига тунги ҳароратлар янада ошиб, инсон организмини кундузги жазирамадан сўнг тикланиш имкониятидан маҳрум қилади.

«Ғарбий Африка ҳамда Жанубий Осиёнинг айрим ҳудудлари — энг ҳимоясизлар қаторида, чунки бу ерларда аҳоли жуда зич яшайди ва ҳавонинг салқинлашиш имкониятлари чекланган. АҚШнинг айрим қисмларида, жумладан, Ўрта Ғарбда ҳудудий нам иссиқликлар юзга келади», — дейилади тадқиқотда.

Қўшимча қилинишича, технологиялар яхши ривожланган илғор мамлакатлар жазирама оқибатларини бирозгина енгиллаштира олишлари мумкин, холос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг