Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Диёра, Улуғбек ва Светланага офицерлик унвонлар берилди

Диёра, Улуғбек ва Светланага офицерлик унвонлар берилди

«Париж-2024» Олимпия ўйинларида иштирок этган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг мураббийларини тақдирланди.

-52 кг вазн тоифасида дзюдо спорти бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси тарихида илк олтин медаль соҳибаси Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси лейтенант Диёра Келдиёровага муддатидан олдин навбатдаги «катта лейтенант» ҳарбий унвони топширилди. Шунингдек, у «Тўмарис» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

-68 кг вазн тоифасида таэквондо спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси тарихида илк икки карра Олимпиада олтин медаль соҳиби, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спортчиси кичик сержант Улуғбек Рашитов бошланғич офицерлик «лейтенант» ҳарбий унвони билан тақдирланди.

Таэквондо спорти бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон Республикаси илк кумуш медаль соҳибаси, Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси кичик сержант Светлана Осиповага ҳам бошланғич офицерлик «лейтенант» ҳарбий унвони топширилди. Бундан ташқари, у «Тўмарис» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўришдаги фаоллиги ҳамда хамкорлиги учун Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчи тренери – Қуролли Кучлар хизматчиси Хан Павел Афанасевич икки хонали уй билан;

-57 кг вазн тоифасида бокс спорти бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун Мудофаа вазирлиги Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази спорт бўлими спортчиси – оддий аскар Турдибекова Ситора Шавкат қизи «Тўмарис» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бокс федерацияси бош мураббийи Қиличев Тўлқин Махмурович, бокс бўйича аёллар Бош мураббийи Расулов Элшод Юнусович, Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази ўқитувчиси Қуролли Кучлар хизматчиси Хасанов Акмал Йўлдашевич мудофаа вазирининг «Малакали устоз» кўкрак нишонига муносиб кўрилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг