Bashkent ТЖМ ноёб акцияни эълон қилади: таъмирланган бир хонали хонадонлар – 18 минг доллардан

Bashkent турар жой мажмуасининг сотувлар офиси очилган санадан бошлаб беш кун давомида 100 фоизлик тўловда бир, икки ёки уч хонали хонадонларни чегирма билан сотиб олиш мумкин.
Bashkent кўпфункционалли турар жой мажмуаси 22 февралдан 26 февралгача тайёр таъмирдан чиққан хонадонни 100 фоизли тўловда 30% чегирма билан харид қилиш имконини ҳадя этади. Шунда бир хонали хонадон 17 960 АҚШ долларидан бошланади.
22 феврал — фақат очилиш куни, кўчмас мулк харид қилишни истаганлар бир, икки ёки уч хонали хонадонни 10 фоизли бирламчи бадал билан муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин. 50% миқдорида бирламчи бадал тўлаганлар учун 20% чегирма мавжуд, 26 февралгача шартнома тузган меҳмонлар ўртасида эса, кўплаб қимматли совғалар ўйналади. Акция шартлари ҳақида мақола якунида танишинг.
Лойиҳа ҳақида
Bashkent ТЖМ — комфорт тоифасидаги замонавий турар жой лойиҳаси, сершовқин мегаполисдаги ҳақиқий осудалик оролчасидир. 16 қаватли уйлар 20 гектарли кенг ҳудудда жойлашган. Ҳудудда мактаб, иккита болалар боғчаси, ўқув марказлари, тиббиёт клиникаси ва 6 гектар майдонда эса ободонлаштирилган яшил макон барпо этилади.
Биринчи босқич 2026 йил биринчи чорагида топширилиши кўзда тутилган. Майдони 28 кв.м.дан 80 кв.м.гача бўлган 1 (бир), 2 (икки) ва 3 (уч) хонали таъмирланган ҳамёнбоп хонадонларнинг кенг танлови сотувга қўйилган. Bashkent ТЖМ планировка ечимлари ҳар бир харидорга мос келади. Айниқса, улар ижарага бериш ёки кейинчалик сотиш учун «инвестициявий кўчмас мулк» сифатида фойдалидир.
Кўпфункцияли турар жой мажмуаси экологик тозалик ва замонавий инфратузилмани уйғунлаштиради, бу ерда барча нарса ҳар бир яшовчи қулайлиги ва хавфсизлиги учун яратилган. Мажмуа ҳудуди – куну тун видеокузатув остида бўлган, қўриқланадиган ҳудуддир. Яшил ҳудудларга ва болалар майдончаларига эга ички ҳовлилар очиқ ҳавода дам олиш ва фаол вақт ўтказиш учун ажойиб жой бўлади.
ТЖМ ҳудудида қуйидагилар жой олади:
- спа-салон;
- дўконлар ва кафе;
- кинотеатр;
- болалар учун ўйин ҳудудлари;
- эркаклар ва аёлларга алоҳида фитнес-клуб;
- велойўлкали хиёбон;
- ерости паркинги;
- автоювиш ва автосервис;
- тижорат ҳудудлари.
Техник қўллаб-қувватлашнинг профессионал жамоаси яшовчиларнинг ТЖМ ҳудудидаги ҳар қандай масалаларини ҳал қилишга доим тайёр.
Хавфсизлик ва қулайлик
Биноларни лойиҳалаштиришда хавфсизликка катта эътибор берилди. Мажмуа ҳудудининг ўзида бетон ишлаб чиқарилиши қурилишнинг ҳар бир босқичида сифатни назорат қилиш имконини беради.
Мажмуа ҳудудида қуввати 2500 кВ бўлган алоҳида захира трансформатор тубстанцияси барпо этилади. У ёритиш, сув таъминоти ва лифтларнинг 8 соатгача узлуксиз ишлашини таъминлайди. Барча бинолар юқори даражада зилзилабардош қилиб лойиҳалаштирилган ва 8 балгача ер қимирлашига бардошли қилиб ишланган.
Лойиҳа, конструкторлик ва технологик интизомга риоя этилиши устидан назоратни туркиялик бош муҳандис, 20 йилдан зиёд тажрибага эга Меҳмет Алдемир амалга оширади. Техник назорат функцияси тегишли Россия дипломларига ва тармоқда 10 йилдан ортиқ стажга эга профессионалларга юклатилган. Лойиҳа барча рухсат берувчи ҳужжатларга, жумладан GASN, GOST лаборатория текширувлари натижаларига эга.
Қурилиш жаҳон стандартларига асосан бормоқда. Bashkent ТЖМда энг юқори сифатли, замонавий ва хавфсиз материаллар қўлланилади. Масалан, намдан сақловчи қопламали кўп қатламли фасад кескин иқлим шароитларига мўлжалланган ва ҳеч бир зарарсиз ёмғирларга, -30°С гача совуқ ва +45°С дан юқори жазирамага бардош беради. Samsung икки контурли эко-қозонлар ҳар бир хонадонда қулайлик ва шинамликни таъминлайди ва энергия самарадорлиги туфайли ресурслар истеъмоли ва иситишга харажатларни қисқартиради. Шамол юкламаси жаҳон станадартларига мувофиқ келувчи THERMO 7000 премиум ойналари иссиқлик йўқотишларидан ҳимоялайди, шовқиндан ва намдан иҳотани таъминлайди.
Сотувлар офиси очилишига акция
22 феврал куни соат 13:00 да Bashkent ТЖМ сотувлар офисининг тантанали очилиши ўтказилади. Компания барчани тадбирга таклиф этади, бу ерда хонадонларни харид қилиш учун эксклюзив шартлар ва очилиш тадбири меҳмонлари учун махсус тайёрланган қимматбаҳо совғалар кутади.
Тадбирнинг барча меҳмонлари учун махсус нарх амал қилади – 100 фоизли олдиндан тўлашда 1 кв.м учун 8,4 млн сўмдан бошлаб!
Шунингдек:
- 22 февралдан 26 февралгача 100% олдиндан тўлов қилган харидорлар учун 30% чегирма;
- Ушбу муддатда бирламчи тўловнинг 50%ини тўлаган харидорлар учун 20% чегирма;
- Фақат очилиш куни хонадон сотиб олишни истаганлар учун 10% ли бирламчи бадал билан муддатли тўлов асосида харид қилиш имкони тақдим этилади;
- 5 кун – 22 февралдан 26 февралга қадар шартнома тузган харидорлар ўртасида совғалар ўйналади. Совға фондида умрага йўлланма (5 та икки кишилик йўлланма), BYD Seagull автомобили, 10 донадан совиткич ва кир ювиш машиналари, маиший техника ва бошқа совғалар мавжуд.
Сотувлар офиси очилиши ва эксклюзив акциялар ҳақида батафсил:
Телефон: +998 78 148 55 55
Инстаграм: bashkent.tjm
Телеграм: @bashkent_tjm
Сайт: https://bashkent.uz/
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter