Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apteka.uz сайти шифокорлар учун махсус акция эълон қилади

Apteka.uz сайти шифокорлар учун махсус акция эълон қилади

Ўзбекистоннинг энг таниқли фармацевтика портали Apteka.uz бу йил сайтнинг янги версиясини ва фармацевтлар билан шифокорлар учун бир қатор фойдали хизматларни ишга туширди. Портал 2020 йилда ўзининг 15 йиллигини нишонлаши муносабати билан шифокорлар учун акция эълон қилади. Акция доирасида Шарм ал-Шейхга икки кишилик саёҳат ютиш имконияти мавжуд.

Ўз фаолиятини 2005 йилда бошлаган Apteka.uz портали фармацевтика соҳаси вакиллари ва шифокорлар учун фармацевтика соҳасидаги асосий маълумот манбаи ҳисобланади. Ҳозирги кунда порталда 6500га яқин турли хил мутахассисликдаги шифокорлар рўйхатдан тган, шунингдек 10 мингдан ортиқ дорилар ҳақида маълумотлар берилган. 2019 йилда портал жамоаси янги веб-сайтни, шунингдек фармацевтика соҳаси вакиллари ва шифокорлар учун бир қатор фойдали хизматларни ишга туширди.

Ушбу хизматлардан бири «e-Shifokor» – телеграм бот шаклида яратилган шифокорларнинг виртуал ёрдамчисидир. Apteka.uz портали ушбу телеграм ботини ўз телефонига ўрнатиб, бир нечта саволларга жавоб берган барча шифокорлар орасида туристик йўлланмани ўйнашни режалаштирмоқда. Акция тафсилотлари билан танишиш учун телеграм ботга уланиш керак. «e-Shifokor»ни шу ерда ўрнатиш мумкин.

Бепул бўлган «e-Shifokor» хизмати Ўзбекистон шифокорларига профессионал маълумотлардан исталган жойда фойдаланиш имкониятини яратади. Республикамиз шифокорларида интернетга уланган компьютер бўлмаган тақдирда ҳам, аксарият шифокорлар Telegram мессенжерли смартфонларга эга. Шунинг учун «e-Shifokor» хизмати тиббий ходимлар учун фойдали маълумотларни, ҳатто республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам тақдим этади. «e-Shifokor» лойиҳаси дори-дармонлар, касбий тадбирлар ҳақидаги маълумот, ҳамда шифокорлар учун иш таклифлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Яқин келажакда ушбу хизматга шифокорлар учун фойдали бўлган бошқа маълумотномаларни қўшиш режалаштирилган.

Маълумот учун: Apteka.uz фармацевтика портали «Саломатлик» мавзусида Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюриладиган сайт ҳисобланади. Йил давомида портал хизматларидан 2 миллиондан ортиқ киши фойдаланади. Apteka.uz дори-дармонлар ва бошқа тиббий маҳсулотлар, фармацевтика компаниялари ва Ўзбекистон фармацевтика бозори тўғрисида, соҳадаги маҳаллий ва хорижий янгиликлар ва бошқа кўплаб маълумотларни тақдим этади.

2019 йилдан бошлаб Apteka.uz портали Amedia Online Group томонидан бошқарилади. Ушбу корхона бошқаруви остида шунингдек Prom.uz савдо платформаси ва бошқа лойиҳалар мавжуд.

«е-Shifokor»га уланиш @eshifokor_bot

Сайт: https://apteka.uz

Боғланиш учун @aptekalivebot

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг