Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент топшириғига биноан минерал ўғитлар нархи туширилади

Президент топшириғига биноан минерал ўғитлар нархи туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 12 феврал куни ўтказилган қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига биноан:

- Минерал ўғитлар нархи 15% га туширилади.

- Ҳар бир туманда 70 янги минерал ўғитлар омбори ташкил этилади. Ҳозирги кунда 115 та минерал ўғитлар омбори фаолият кўрсатмоқда.

- 10 мартдан бошлаб ҳар бир минерал ўғит қопи ичида маҳсулот қачон ишлаб чиқарилгани, қачон юклангани ва қачон омборхонага етказилгани каби маълумотлар кўрсатилган махсус метка бўлади. Маълумотларни кўриш учун меткани сканерлаш кифоя.

- Минерал ўғитнинг сифат сертификати ҳам меткада тақдим этилади.

- Минерал ўғитлар нархи ошишининг олдини олиш мақсадида корхоналарда ишлаб чиқариш жараёни такомиллаштирилади.

- Фермерларни мавжуд минерал ўғитлар ҳақида маълумотлар билан таъминлаш учун махсус телеграм бот @минералугитбот ишга туширилди.

- Шунингдек, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар +998971363314 +998971363319 телефон рақамлари орқали ҳам минерал ўғитлар бўйича ўз мурожаатларини билдириши мумкин.

Вазифалар ижроси юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимининг 150 нафардан ортиқ ходимларидан иборат ишчи гуруҳи туманларга сафарбар этилган. Қолаверса, ишчи гуруҳи жойларга сифатли ўғитларни ўз вақтида етказиб бериш, фермерларга ажратилаётган маблағларнинг самарали сарфланишини, биржадан сотиб олиш тартибини фермерларга тушунтириш, брокерларга қандай мурожаат қилиш, у орқали минерал ўғитларни биржа савдолари орқали сотиб олиш, тикетни корхонага етказиш ёки ушбу тикет орқали омборхонадан юклаш хизматлари тизими ва тартибини аниқ тушунтириш билан шуғулланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг