Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Боласини қаттиқ жазолаган аёл қамоққа олинди

Боласини қаттиқ жазолаган аёл қамоққа олинди

Она уйдаги ширинликни рухсатсиз еган боласини қўлини куйдирди.

Болалар омбудсмани томонидан аниқланишича, Х.А  (1991 йилда туғилган аёл) 2024 йил 30 октябр куни  8 ёшли ўғли Б.А (2016 йилда туғилган) уйдаги ширинликларни рухсатсиз еганлиги сабабли уни гўёки жазолаш мақсадида бармоқлари ораси ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб, ёққан.

Натижада бола танасида 1 ва 2-даражадаги куйиш юзага келиб, у енгил тан жароҳати олган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан Х.А га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган ва яширингани туфайли унга қидирув эълон қилинган. Жорий йилнинг 7 феврал куни Х.А. просессуал тартибда ушланиб, унга тегишли суд ажрими асосида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради, дейилади хабарда.

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноят учун 360 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг