Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонадаги аянчли ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фарғонадаги аянчли ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Damas ва BYD Song EV тўқнашиши оқибатида вояга етмаган бола вафот этди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг қайд этишича, 30 январ куни ўтказилаётган рейд тадбири давомида, 2004 йилда туғилган фуқаро М.Ғ. амакиси Ё.Ғ.га тегишли BYD Song EV русумли автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ЙПХ инспектори, сафдор Р.Қ. томонидан жарима майдончасига олиб кетилаётганда, 2007 йилда туғилган вояга етмаган Х.Н. устози А.С.га тегишли Damas автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқариб, «Қапчуғай» маҳалласида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб юбориши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Оқибатда «Damas»ни бошқарган бола Х.Н. тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг