Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украинани ўтган йили қанча одам тарк этгани маълум қилинди

Украинани ўтган йили қанча одам тарк этгани маълум қилинди

Украинадан миграция оқими 2024 йил охирига келиб 500 мингга яқин кишини ташкил этди, дейилади мамлакат Миллий банки ахборот ҳисоботида.

Таҳлилчиларнинг фикрича, 2025 йилда 200 мингга яқин аҳоли мамлакатни тарк этади.

Аҳолининг чиқиб кетиши ишчи кучи етишмаслигига ва мамлакатдаги ички истеъмол талабининг қисқаришига олиб келади. Регуляторга кўра, чиқиб кетиш сабаблари ёмон хавфсизлик, электр таъминотидаги узилишлар, сафарбарлик ва бошқалардир. Кетганларнинг кўпчилиги бошқа давлатда иш топиб, ўша ерда жойлашади ва қайтиб келишни режалаштирмайди.

Марказий банкка кўра, аҳолининг оммавий қайтиш фақат 2026 йилда бошланиши мумкин. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 2026 йилда Украинага қайтиб келадиган муҳожирларнинг тахминий сони 200 минг кишини, 2027 йилда эса 500 минг кишини ташкил қилиши мумкин.

Ҳукумат одамларни қайтаришга ҳаракат қилиши лозим, шунингдек, украиналиклар борадиган мамлакатлар сиёсатидаги ўзгаришлар қайтишга таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, давлатдаги хавфларнинг камайиши ижобий таъсир кўрсатади. Бу ишчи кучи танқислигини камайтиради ва истеъмол талабини тиклайди.

2024 йил октябр ойида БМТ Украина аҳолисининг мамлакатни тарк этишда давом этаётгани ҳақида хабар берган эди. 2022 йил 24 февралдан буён мамлакатни тарк этганларнинг умумий сони 10 миллионга яқин аҳолини ташкил этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг