Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп 7 та «тебранувчи» штатларда ҳам сайловни ютиб чиқди

Трамп 7 та «тебранувчи» штатларда ҳам сайловни ютиб чиқди

Доналд Трамп етти штатнинг барчасида ғалаба қозонди ва Харриснинг 226 овозига қарши 312 та овоз олди.

АҚШда 5 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овозларни санаш ўз якунига етди. Аризонадаги ғалаба Доналд Трампга яна 11 та сайлов овозини берди. Шу тариқа, республикачилардан кўрсатилган номзод ўз рақиби Камала Харрисни етти «тебранувчи» штат – Аризона, Мичиган, Пенсилвания, Жоржия, Шимолий Каролина, Висконсин ва Невада штатларида ҳам мағлуб этди.

Ҳаммаси бўлиб Трамп 312 та, Харрис эса 226 та овоз тўплади. Президентлик пойгасида ғалаба қозониш учун 270 та овоз етарли эди.

Эътиборлиси, Жо Байден 2020 йилдаги сайловда Аризонада кичик фарқ билангина ғалаба қозонганди. Трампнинг ҳозирги муваффақияти унинг бу пойгадаги устунлигини кўрсатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг