Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Севастополга ракета ҳужумидан сўнг АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди

Севастополга ракета ҳужумидан сўнг АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди

Жорий йилнинг 23 июн куни соат 12:20 атрофида Севастополга ракета зарбалари йўлланган эди. Россия Мудофаа вазирлиги шаҳарга қилинган ҳаво ҳужуми «Американинг кассетали ўқ-дориларга эга ATACMS ракеталари» ёрдамида амалга оширилганини билдирди.

Ҳарбий идора тарқатган хабарга кўра, тўртта ракета уриб туширилган, яна битта ракета «ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳаракати таъсирида охирги босқичда парвоз траекториясидан четга оғган ва жанговар қисми шаҳар ҳудуди устида портлаган».

Россия ССВ ҳодисада 5 киши ҳалок бўлиб, 124 киши жароҳатланганини маълум қилди.

Мазкур воқеа ортидан АҚШ элчиси Лин Трейси Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди.

«Унга Вашингтоннинг Украинани жанговар ҳаракатларни давом эттиришга ундашга қаратилган ҳаракатлари жазосиз қолмаслиги айтилди», – дейилади ТИВ хабарида.

Шунингдек, АҚШнинг Москвадаги элчисига демарш (норозилик) берилган.

АҚШ элчисига айтилишича, Қўшма Штатлар Қримдаги теракт учун Киев режими билан тенг жавобгардир.

«Россияга қарши гибрид уруш олиб бораётган ва аслида можаро тарафига айланган Қўшма Штатлар Украина Қуролли кучларини энг замонавий қурол-яроғлар билан таъминламоқда. Бу ваҳшийлик учун Киев режими билан тенг жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак», – дейилади Россия ТИВ хабарида.

Элчига, шунингдек,  Вашингтоннинг Украинани бундай қўллаб-қувватлаши жазосиз қолмаслиги айтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг