Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берилди

Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берилди

Халқаро жиноят суди Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда ХЖС сайтида хабар берилди.

Қайд этилишича, ордер ХЖСнинг иккинчи судгача бўлган палатаси томонидан «Украинадаги 2022 йилнинг камида 10 октябридан 2023 йилнинг 9 мартигача бўлган даврда содир этилган даъво қилинган халқаро жиноятлар учун вазият контекстида чиқарилган».

Таъкидлаш керакки, 2023 йил март ойида Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсманı Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берган. Ташкилот уларни украиналик болаларни ноқонуний равишда депортация қилганликда айблаган.

Россия Хавфсизлик кенгаши Сергей Шойгуни ҳибсга олиш ҳақидаги қарорини «арзимас қарор» деб ҳисоблашини «Интерфакс»га маълум қилган.

«ХЖС юрисдикцияси Россияга тааллуқли эмас ва Ғарбнинг мамлакатимизга қарши гибрид урушининг бир қисми сифатида қабул қилинган», - дейилади Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг