Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар иккинчиси ёшлар томонидан содир этиляпти – статистика

Тошкентда наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар иккинчиси ёшлар томонидан содир этиляпти – статистика

Наркотик моддалар савдоси билан қўлга тушганлар орасида ёшларнинг улуши ортиб бормлоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази маълумотларида келтирилади.

Маълум қилинишича, 2023 йилда суд идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига оид 5 519 та жиноят иши кўриб чиқилган ва 6 264 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Мазкур шахсларнинг эса 28,1 фоизини, яъни 1 758 нафарини ёшлар ташкил қилади.

2018 йилда бу борадаги кўрсаткич 19,1 фоизни (3 691 тадан 705 таси), 2019 йилда 22,6 фоизни (3 472 тадан 784 та), 2020 йилда 24,8 фоизни (3 977 тадан 987 та), 2021 йилда 21,6 фоизни (4 254 тадан 920 та) ва 2022 йилда 25,3 фоизни (4 254 тадан 920 та) ташкил этган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида қайд этилган кўрсаткич 55,5 фоизни (1 309 тадан 727 та) ташкил этган. Бу дегани пойтахтда наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар иккинчиси ёшлар томонидан содир этилаётганлигидан далолат бермоқда.

Маълумот учун, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласидан 2023 йилда жами 10 тн 370,8 кг миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг