Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наполеонга тегишли бўлган Фуқаролик кодекси нусхаси €395 мингга сотилди

Наполеонга тегишли бўлган Фуқаролик кодекси нусхаси €395 мингга сотилди

Иллюстратив фото

Император Наполеон Бонапартга тегишли бўлган Франциянинг Фуқаролик кодекси нусхаси Париждаги кимошди савдосида 395 минг еврога сотилди. Бу ҳақда савдони ўтказган Tajan аукционлар уйига асосланиб Agence France-Presse хабар берди.

Ушбу ҳужжат нусхаси кимошди савдоси олдидан €100-200 мингга баҳоланаётган эди.

«Биринчи империя қулаганидан буён кодекс бир оилада сақланган», — дейилади Tajan берган маълумотда. Гап Наполеоннинг содиқ сафдошларидан бири, Париж яқинидаги Сен-Клу қасри собиқ бошқарувчиси Этьен Шарве ҳақида кетмоқда. Наполеон Элба оролига 1814 йилда сургунга жўнатилишидан аввал кодекс нусхасини шу қасрда қолдирган. Кодекснинг ҳақиқийлигини у билан қўшиб сотилган хат тасдиқлайди. Хат Этьен Шарвенинг ўғли Жан-Пьер Шарве томонидан ёзилган.

Наполеон 1799 йилда ҳукумат тепасига келганидан сўнг бутун мамлакат учун ягона фуқаролик кодексини ишлаб чиқишни ички сиёсатдаги бош вазифалардан бири сифатида белгилаган. Ҳужжат 1804 йилда эълон қилинган.

Францияда 1804 йилги ушбу кодекс қўшимчалар ва тўлдиришлар киритилган ҳолда ҳамон амал қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг