Жанубий Корея президенти ҳибсга олиниши мумкин
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат жорий этиш бўйича иш юзасидан чақирувга эътибор бермаган ва Коррупцияга қарши тергов бўлимига бормаган.
Президент мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилганидан кейин қўзғатилган фитна иши бўйича сўроқ қилиниши керак эди. Сўроқ маҳаллий вақт билан соат 10:00да ўтказилиши белгиланганди.
Шу ҳафта бошида Юнга чақирув қоғозини етказишга уринишлар муваффақиятсиз тугади, чунки президент идораси ҳужжатларни қабул қилишдан бош тортди ва уларни қайтариб юборди. Коррупцияга қарши тергов бўлими раҳбари Ох Донг Вуннинг айтишича, чақирув қоғози атайлаб рад этилган. Энди агентлик президентни ҳибсга олиш учун суд ордерини талаб қилиши мумкин.
14 декабрь куни Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилди.
Миллий ассамблея томонидан импичмент эълон қилинганидан сўнг президент Юн Сок Ёл бу масала Конституциявий суд томонидан кўриб чиқилгунга қадар лавозимидан четлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter