Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Исроил давлатидаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг шимолий ҳудудларидаги мураккаб вазиятдан огоҳлантирилди.
«Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб ўзингизнинг шахсий хавфсизлик чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни тавсия этамиз», – дейилади элчихона хабарида.
Шунингдек, расмий хабарларни Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонасидан олиш ҳамда Исроил фронторти қўмондонлигининг билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатиб олиш сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Исроил-Ливан можароси кескинлашиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter