Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига ҳамдардлик билдирди

Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчисига ҳамдардлик билдирди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди. Учрашувда вазир элчига раввин Цви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

«Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ», — дея қайд этди Бахтиёр Саидов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Дубай шаҳрида Молдова ва Исроил фуқаролигига эга бўлган раввин Цви Коган йўқолиб қолган ва якшанба куни ўлик ҳолида топилган эди. БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мазкур жиноятга алоқадорликда гумонланиб, 3 нафар ўзбекистонлик қамоққа олинганини билдирган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг