Тайван Украина борасида кутилмаган баёнот берди
Тайваннинг собиқ президенти Цай Инвэн АҚШни орол (Тайван)га ҳарбий мадад бериш ўрнига, бор эътиборни Украинани қўллаб-қувватлашга қаратишга чақирди. Бу ҳақда Politico хабар берди.
«Улар (Қўшма Штатлар) украиналикларга ёрдам бериш учун бор имкониятларини ишга солиши керак. Биз (Тайван)да ҳали вақт етарли», — деди собиқ президент.
Цай Инвэннинг фикрича, «Украинанинг ғалабаси» Хитойнинг эҳтимолий босқинини тийиб турувчи асосий омилга айланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter