Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроил уч мамлакат ҳудудига зарбалар берди

Исроил уч мамлакат ҳудудига зарбалар берди

Исроил қўшинлари душанба куни Ливан жанубидаги чегара ҳудудида «чекланган операция» бошланганини эълон қилди.

«Бир неча соат олдин Исроил армияси Ливан жанубидаги «Ҳизбуллоҳ» объектлари ва инфратузилмаларига қарши аниқ разведка маълумотлари асосида чекланган, маҳаллийлаштирилган ва мақсадли қуруқликдаги рейдларни бошлади», — дейилади ҳисоботда.

Исроил ҳаво кучлари ва артиллерияси ҳудуддаги ҳарбий нишонларга аниқ зарбалар бериб, қуруқликдаги кучларни қўллаб-қувватламоқда. Армия матбуот хизматининг таъкидлашича, операция режаси ўтган ойларда тайёрланган.

Тунда Ливаннинг бир қанча нуқталари, хусусан маҳаллий аэропорт ҳудуди ўққа тутилган.

Исроил армияси Ливан жанубидаги фаластинлик қочқинлар лагерига ҳам ҳужум қилди. Ҳужум натижасида қурбон бўлганлар ва ярадорлар бор. Ливан жанубидаги энг йирик Сиде шаҳрида ҳам портлаш юз берди.

Ливандан ташқари Сурия, Ироқ ҳудудларига ҳам ҳаводан зарбалар берилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг