Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нью-Йорк мэрига жиддий айблов қўйилди. Бу Ўзбекистонга ҳам алоқадор

Нью-Йорк мэрига жиддий айблов қўйилди. Бу Ўзбекистонга ҳам алоқадор

Нью-Йорк мэри Эрик Адамсга бешта пункт бўйича жиноий айблов эълон қилинди. Бу ҳақда ОАВ суд ҳужжатларига таяниб хабар бермоқда.

АҚШнинг йирик шаҳри мэри, жумладан, хорижликлардан пора олиш, электрон фирибгарлик ва чет эллик шахслар томонидан ноқонуний молиялаштиришда айбланмоқда. Шаҳар ҳокимиятидан ёрдам ваъда қилгани учун Адамсга авиачипталар ва меҳмонхоналар учун пул тўланган ва туркияликлар  унинг 2025 йилги сайлов кампаниясига хайр-эҳсон қилган.

The New York Times газетасининг ёзишича, тергов нафақат Адамснинг Туркия, балки Исроил, Қатар, Хитой, Жанубий Корея ва Ўзбекистон билан алоқаларини ҳам қамраб олган. Ўзбекистон Адамс ташриф буюрмаган ягона давлатдир.

Нью-Йок мерига нисбатан айбланган жиноятлар 2015 йилдан 2024 йилгача, у шаҳар ҳукуматида турли лавозимларда ишлаган вақтни қамраб олади.

Сентябр ойи бошида ФҚБ ходимлари Эрик Адамснинг икки энг яқин ёрдамчисининг уйларига рейд ўтказди. Мэрнинг биринчи ўринбосари Шина Райт ва жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосар Фил Бенкснинг уйларида текширувлар федерал терговнинг бир қисми эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг