Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Илон Маск бир ҳафта ичида 14,5 миллиард доллар йўқотди

Илон Маск бир ҳафта ичида 14,5 миллиард доллар йўқотди

Aмерикалик тадбиркор, Tesla, SpaceX ва Twitter компаниялари раҳбари Илон Маск бир ҳафта ичида 14,5 миллиард доллар маблағ йўқотди.

Бу ҳақда Форбес нашри ёзмоқда. 

Нашр журналистлари Маскнинг бойлигини айни дамда 187,9 миллиард долларга баҳоламоқда.

Таъкидланишича, миллиардернинг капитали инвесторларнинг Tesla фойдаси кутилганидан паст бўлишидан қўрқиши туфайли камайган. Tesla акциялари ҳафта давомида 10,8 фоизга арзонлашган. Бунга компаниянинг чораклик ҳисоботи сабаб бўлди, ҳужжатга кўра,  кўплаб электромобиллар омборларда тўпланиб қолган.

Аввалроқ, Форбес қайси шаҳарларда энг кўп миллиардерлар яшаши хусусида хабар берганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг