Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон раҳбари АҚШ билан музокара ўтказиш маъносиз эканини айтди

Эрон раҳбари АҚШ билан музокара ўтказиш маъносиз эканини айтди

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий фикрича, Теҳроннинг Вашингтон билан музокаралари ҳеч қандай фойда келтирмайди.

Унинг сўзларига кўра, музокаралар «ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди».

«Эрон АҚШ билан бир неча йил олдин музокаралар олиб борган ва келишувга эришилган эди, бироқ америкаликлар уни бузди», деди оятуллоҳ Эрон ҳаво кучлари қўмондонлари билан учрашувда (Mehr агентлигидан иқтибос келтирган).

Унинг таъкидлашича, Теҳрон кўп ён босишга мажбур бўлган, аммо Қўшма Штатлар ўз мажбуриятларини бажармаган. Унинг фикрича, давлат муаммоларини фақат «ички ресурслар» ёрдамида ҳал қилиш мумкин.

«Агар АҚШ Эрон халқи хавфсизлигини бузса, биз иккиланмасдан жавоб берамиз», деди Эрон раҳбари. Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Ҳамид Ваҳидийнинг айтишича, мамлакат «ўзини ўзи таъминлайди ва мудофаа учун тўлиқ тайёр». 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг