Украина ўт очишни вақтинча тўхтатишга рози бўлди

Украина ҳарбий ҳаракатларда 30 кунлик танаффусга рози бўлди, АҚШ ҳарбий таъминот ва разведка маълумотларини алмашишни тиклайди. Бу ҳақда Саудия Арабистонида кечган Украина ва АҚШ музокараларининг қўшма баёнотида айтилади.
Украина ва АҚШ делегациялари Жиддадаги музокаралар якунида қўшма баёнот берди.
Унинг энг муҳим элементлари: Украина “Россия Федерацияси томонидан қабул қилиниши ва аниқ бажарилиши шарти билан томонларнинг ўзаро келишуви билан узайтирилиши мумкин бўлган 30 кунлик вақтинчалик сулҳ”га рози бўлишга тайёр.
Баёнотда, шунингдек, Қўшма Штатлар Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам ва разведка маълумотларини алмашишни қайта бошлайди.
АҚШ давлат котиби Марко Рубиога кўра, энди жавоб бериш навбатида Россия томонида. Ҳозирча расмий Москва мазкур баёнотларга жавоб берганича йўқ.
Украина президенти Владимир Зеленский вақтинчалик сулҳ бўйича маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, АҚШ энди Россия томонини ҳам келишувга риоя этишга кўндирмоғи керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter