Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёда энг кўп қўшинга эга бўлган икки мамлакат ҳарбийлари яна тўқнашди

Дунёда энг кўп қўшинга эга бўлган икки мамлакат ҳарбийлари яна тўқнашди

Фото: «India Today»

Ҳиндистон билан Хитой ўртасидаги янги тўқнашувларда 20 дан ортиқ аскар жароҳат олишди. Бу ҳақда «India Today» ёзмоқда.

Навбатдаги жанглар Ҳиндистоннинг Сикким штати чегарасида, Наку-Ла довони ҳудудида бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, Хитой армияси Ҳиндистон билан чегара чизиғини кесиб ўтишга уринган. Ҳиндистон эса ҳужумга ўтган. Оқибатда Ҳиндистон армиясининг тўрт нафар аскари ва 20 га яқин хитойлик аскар жароҳат олган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Пекин билан Нью-Деҳли ўртасида икки мамлакат ҳарбийлари аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўқотар қуролдан фойдаланишни рад этиш тўғрисида келишув мавжуд. Бироқ 2020 йил 16 июнь куни бу жойда таёқ ва тошлардан фойдаланилган тўқнашувда Ҳиндистон армиясининг ўнлаб аскарлари ҳалок бўлди. Нью-Деҳли бу Хитой томонининг махсус ҳолатни бир томонлама ўзгартиришга уриниши натижасида содир бўлганлигини айтмоқда. Ҳинд матбуоти 43 нафар хитойлик яралангани ва ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

Ҳозир дунёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган икки мамлакат — Ҳиндистон ва Хитойни «Макмагон линияси» деб номланган (1914 йилда бу чегарани яратишни таклиф қилган Британия Ҳиндистонининг ташқи ишлар котиби номидан олинган) шартли чизиқ ажратиб турибди. Ҳиндистон мавжуд чегарани тан олди, Хитой эса йўқ: бу ҳақда 1959 йилда расмий дипломатик нотада маълум қилинган.

Шундан сўнг бир неча бор муаммони ҳал қилишга уриниб кўришган: 1993 ва 1996 йиллардаги хитой-ҳинд келишувлари ҳам самара бермади. Чегара ҳудудидаги иккита жой мунозарали бўлиб қолмоқда: Кашмирнинг шимоли-шарқий қисми ва Aруначал-Прадеш штатининг шимоли.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг