Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дональд Трамп Бағдоддан пул талаб қилмоқчи

Дональд Трамп Бағдоддан пул талаб қилмоқчи

Агар АҚШ қўшинлари Ироқдан олиб чиқиладиган бўлса, Вашингтон Бағдоддан пул талаб қилади. Бу ҳақда Америка президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Президентнинг айтишича, Ироқдан олинадиган сумма ҳарбий базалар, аэродромлар ва элчихона қурилишига сарфланган маблағларни қоплаши зарур. Вашингтон қай йўсинда компенсация талаб қилмоқчи экани ҳақидаги саволга жавобан Трамп Ироқ томонидан АҚШда 35 миллион доллар жойлаштирилганини айтди.

«Улар ё тўловни амалга оширади, ёки бу пуллар ҳисоб-рақамда қолади», — деди у.

Эронлик генерал Қосим Сулаймоний Бағдодда ўлдирилганидан кейин Ироқ АҚШдан қўшинларини олиб чиқиб кетишни сўрай бошлади. Бешинчи январ куни Ироқ парламенти мамлакатдан хорижий қўшинларни чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Бироқ Вашингтон бу мавзуни Бағдод билан муҳокама қилмоқчи эмас.

Манба: azon.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг