Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Беларусда президентлик сайлови ўтказилган деб топилди

Беларусда президентлик сайлови ўтказилган деб топилди

Беларусда президентлик сайлови бўлиб ўтди.

«Соат 12:00 ҳолатига кўра сайловчиларнинг 56,64 фоизи иштирок этди ва президентлик сайлови ўтказилган деб топилди», – деб хабар қилди мамлакат Марказий сайлов комиссияси.

Мазкур сайловда Беларусни 30 йилдан бери бошқариб келаётган 70 ёшли Александр Лукашенко ҳам еттинчи бор ўз номзодини илгари сурмоқда. Шунингдек, унга ушбу сайловда мамлакат сиёсий ҳаётида кўп танилмаган яна тўрт киши рақиблик қилади.

Улар – Сергей Сиранков, Александр Хижняк ва Олег Гайдукевич ҳамда мухолиф партия номзоди деб қаралаётган Анна Канопацкаялардир.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги сайловлардан кейин ғарб давлатлари Лукашенконинг сайловлардаги ғалабасини қонунийликдан ташқари деб топган. Чунки ички сўровномаларда Светлана Тихоновскаянинг 53 фоиз, Лукашенко эса 28 фоиз овоз олгани, бироқ расмий манбалар сайловда иштирок этганларнинг 80,1 фоизи – Лукашенко фойдасига, 10,1 фоизи эса Тихоновскаяга овоз бергани ҳақида маълумот тарқатган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг