Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Азов денгизидаги рус танкерида портлаш содир бўлди

Азов денгизидаги рус танкерида портлаш содир бўлди

Азов денгизида Россиянинг «Генерал Ази Асланов» нефт танкерида иккита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, танкерда жами 13 киши бўлган. Портлашлар ёнғин содир бўлганидан кейин содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарига кўра, кема «Кавказ» портидан Ростов-Донга сузиб кетаётган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, танкер бўш.

Ҳозирда учта қутқарув кемаси танкер томонга кетмоқда.

«Бош бошқармада тезкор штаб ташкил этилган. Вазият Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси томонидан махсус назоратга олинган», – дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг