АҚШда яна самолёт қулади
Американинг Филаделфия шаҳрида кичик тез тиббий ёрдам самолёти турар жой бинолари устига қулаб тушди.
Ҳодиса самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг кўп ўтмай содир бўлган. Ҳудуддаги бир нечта уй ҳалокатдан сўнг ёниб кетди. Полиция ҳалокат жойида қурбонлар борлигини айтмоқда.
АҚШ Федерал Авиация бошқармаси (ФАА) маълумотларига кўра, самолёт бортида олти киши бўлган.
Самолёт бортида экипажнинг тўрт аъзоси, бир бола (педиатрик бемор) ва хизматчи бўлган. Компания уларнинг аҳволи ҳақида маълумот бера олмаслигини айтди.
«Оила аъзолари хабардор қилинмагунча исмлар ошкор этилмайди», дейилади Jet Rescue Air Ambulance баёнотида.
Самолёт ҳалокати сабаблари ҳозирча эълон қилинмаган. Fox News хабарига кўра, ҳалокатга самолёт бортида бўлган кислород баллони сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Бу АҚШда бир неча кун ичида иккинчи авиаҳалокат. Пайшанбага ўтар кечаси Вашингтоннинг Рейган халқаро аэропорти яқинида фуқаролик самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашиб кетганди. Самолёт бортида 60 нафар йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси, вертолёт бортида эса уч нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳеч ким омон қолмаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter