АҚШ аҳолиси қанчага етгани ошкор қилинди
АҚШ аҳолиси 2024 йилда деярли 1 фоизга ўсди, бу 2021 йилдан бери энг тез суръатдир. Бу ҳақда АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси хабар берди.
Бу йил мамлакат аҳолиси 340 миллион кишидан ошди.
Анъанавий равишда жанубий штатлар энг сезиларли ўсишни кўрсатди - 1,8 миллион киши. Шу жумладан Техасда аҳоли тахминан 563 минг кишига, Флоридада 467 минг кишига ўсди.
Колумбия округи фоиз нисбатида энг сезиларли ўсиш суръатини кўрсатди - 2,2%.
Мамлакатга иммигрантларнинг соф оқими деярли 2,8 миллионни ташкил этди. Бу юқори кўрсаткич қисман ҳисоб-китоб методологиясининг ўзгариши билан боғлиқ (ҳозир у АҚШга гуманитар сабабларга кўра қабул қилинган шахсларни ҳам ўз ичига олади).
Шу билан бирга, иммиграция 16 штатда аҳоли сонининг ўсишини тўлиқ таъминлади, у йўқ бўлганда пасайиш юз бериши мумкин эди, дея Брукингс институти демографи Уилям Фрейдан иқтибос келтиради Accosiated Press.
Уч штат - Миссисипи, Вермонт ва Ғарбий Виржинияда озгина бўлса-да, аҳоли сони камайган.
2024 йилда Қўшма Штатларда янги туғилган чақалоқлар сони ўлимлар сонидан деярли 519 мингга ошди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter