364 дона китобдан ясалган арча
Америкалик Кейт Фултон ашаддий китобхон, унинг уйида шу қадар китоблари кўп, мана у 6 йилдирки китоблардан арча ясашни ўзининг энг севимли машғулотига айлантирган.
Шифт баландлигидаги бу «дарахт» қаттиқ муқовали китоблардан ясалган. Арчани йиғиш учун икки соатча вақт кетади, лекин китобларни саралаш учун ундан ҳам кўпроқ вақт кетади, бу йил Кейт 364 дона китобларни дарахт шаклида тахлади. Бу арчани яратишнинг яна бир қийин томони дарахтнинг ҳар бир қатламидаги китоб бир хил қалинликда бўлиши учун танлаши керак.
Интернетда ғайриоддий ғоя юқори баҳоланиб, бундай «дарахтлар»ни кутубхона ва китоб дўконларида қилиш кераклиги таъкидланди. Ва баъзи шарҳловчиларнинг айтишича, қоғоз китоблардан ясалган арча дарахти, ўз навбатида ёғочдан ясалган, техник жиҳатдан ҳатто табиийдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter