Машҳур онлайн дўконидан харидорга арча ўрнига таёқ келди
Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган аёл – Леди Милдред янги йилни табиий арча билан кутиб олмасликка қарор қилди. Аёл ўша бутун дунёга трендга чиққан онлайн дўкон «Тему»га сунъий арча сотиб олиш учун буюртма берди. Аммо у интиқиб кутган буюртмаси келганида нақ ақлдан озди. Чунки Милдредга байрам дарахти ўрнига таёқ жўнатилганди – текис ва умуман новдаларсиз.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Леди Милдредга ҳамдардлик билдириш билан бирга арчага безакларни осганида йиқилиб тушган-тушмаганига қизиқишмоқда. Айниқса ҳаммани ажаблантирган нарса шундаки, аёл ҳатто ёнар чироқчалар ва уч дона безаклар ёрдамида бахтсиз дарахтни «кийинтирган».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter