Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин

2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин

Фото: L.Heimrath / Imago / TASS

Германиялик миллиардер Карл-Эриван Хауб маъшуқаси билан Москвада яширинча яшаётган бўлиши мумкин. RTL канали ўз суриштирувлари асосида шу хабарни тарқатди.

Миллиардер 2018 йилда бедарак йўқолган ва ўшандан буён ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганди.

Германиянинг энг бой кишиларидан саналган Карл-Эриван Хауб OBI дўконлар тармоғини ўз ичига олган Tengelmann Group холдингини бошқарган. 2018 йил баҳорида Алп тоғ-чанғи курортида у йўқолиб қолади, на тиригини, на жасадини топишади. 2021 йилда суд Хаубни расман тириклар сафидан чиқаради.

Натижада оилавий бизнес бошқарувини унинг укаси Кристиан Хауб қўлга олади. RTL суриштирувларида у тадбиркорнинг ҳалокати саҳналаштирилганидан хабардорлиги, бироқ нотўғри гувоҳлик бергани айтилади. Тахминларга кўра, у хавфсизлик хизматига акаси билан содир бўлган воқеанинг муқобил талқинлари ҳақидаги миш-мишларни бостиришни буюрган.

RTL аниқлашича, Карл-Эриван Хауб йўқолишидан уч кун аввал россиялик 44 ёшли Вероника Ермолованинг рақамига 13 марта қўнғироқ қилган. Нашрда мавжуд маълумотларга қараганда, улар иккаласи турли йилларда бир пайтнинг ўзида Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Россиянинг бошқа шаҳарларига саёҳат қилишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг