Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Сингапур собиқ вазири бир йилга қамалди

Сингапур собиқ вазири бир йилга қамалди

Фото: Reuters

Сингапур собиқ вазири С. Ишваран бир йилга қамалди, деб хабар берди Sky News. Ишваран қиймати 230 минг фунт стерлингдан ошувчи совғалар, хусусан, Премьер-лига ўйинлари ва Вест-Энддаги мюзиклларга чипталарни пора сифатида қабул қилган.

Сингапур Вазирлар маҳкамасида 13 йил давомида фаолият юритган Ишваран савдо, алоқа ва транспорт вазирликларини бошқарган.

У ўзига қўйилган бешта айблов банди бўйича иқрор бўлди: тўрттаси хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ҳолда совғалар қабул қилиш ва биттаси адолатли қонун ижро этилишига тўсқинлик қилиш.

62 ёшли собиқ вазир тадбиркорлардан қабул қилган совғалардан яна хусусий самолётда парвозлар, қимматбаҳо Brompton велосипеди ва Сингапурдаги «Формула-1» Гран-приси чипталарини санаб ўтиш мумкин.

Ушбу иш мамлакатни ларзага солди, негаки Transparency International коррупцияни баҳолаш индексида Сингапур коррупциядан энг холи мамлакатлар қаторида туради.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring