Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда «Ўлим юлдузи»га ўхшаган микротўлқинли қурол яратилди

Хитойда «Ўлим юлдузи»га ўхшаган микротўлқинли қурол яратилди

Иллюстратив фото

Хитойлик олимлар микротўлқинли янги қурол яратишди: у нишонни йўқ қилиш учун электромагнит тўлқинларни бирлаштириб, бир томонга йўналтира олади. Ишлаш тамойили «Юлдузлар жанги» филмидаги «Ўлим юлдузи» қуролини эслатади.

South China Morning Post газетаси ёзишича, ўтказилган тажриба-синовлар бу қурилма АҚШнинг GPS ва бошқа йўлдошлари сигналларини бостира олишини кўрсатди.

Муҳандислар ва олимлар Хитой ғарбида еттита микротўлқинли нурлантиргич қуришган ва уларни жуда юқори тезликдаги оптик толалар ёрдамида бирлаштиришган. Барча нурлантиргичлар ҳосил қилган тўлқин битта нурга тўпланиб нишонга бир пайтда етиб боради.

Юқорида тилга олинган машҳур киноасарда жанговар фазо станцияси саккизта лазер оқимини ягона нурга бирлаштириб, бутун бошли сайёраларни йўқ қилиш қудратига эга бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг