Хитойда автомобиллар учун мўлжалланган дунёдаги энг узун туннел қазилди
Хитой шимоли-ғарбидаги Шинжон-Уйғур мухтор туманида «Тяншан Шэнли» деб номланган туннел қазилиши ниҳоясига етди. У дунёдаги энг узун юқори тезликли автомомобил туннели ҳисобланади, дейилади «Синхуа» хабарида.
Узунлиги 22,13 км бўлган туннел қорли тоғлар остидан ўтиб, Шинжон-Уйғур мухтор тумани шимоли ва жанубини туташтиради.
Туннел ишга тушса Тяншан тоғининг ўрта қисмидан ўтувчи йўлга сарфланадиган вақт бир неча соатдан 20 дақиқагача қисқаради. Лойиҳа қурилиши 2025 йилда ниҳоясига етказилиб, фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter