Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ижтимоий карта»ни муомалага чиқариш ва фойдаланиш тартиби белгиланди

«Ижтимоий карта»ни муомалага чиқариш ва фойдаланиш тартиби белгиланди

«Ижтимоий карта»ни муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Бунда:

  • барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;
  • банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

Жорий йил 27 декабрь куни қабул қилинган «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига кўра, шунингдек, «Ижтимоий карта»ни муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

  • ЯИДХП (my.gov.uz);
  • «Ижтимоий карта» мобил иловаси;
  • «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
  • молиявий агент.

Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда «Ижтимоий карта» АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

  • 2025 йил 1 январдан бошлаб «Ижтимоий карта» АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;
  • 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи «1070» қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати («Ишонч телефони») фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг