Huawei компанияси йиллик амалиёт дастури олдидан таълим роуд-шоусини бошлади

Huawei компанияси Ўзбекистоннинг АКТ йўналишлари бўйича Олий ўқув юртларида «Annual Internship Program Roadshow» таълим роуд-шоусини ўтказмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади компаниянинг Ўзбекистондаги АКТ инфратузилмасини ривожлантириш ва рақамли трансформация соҳасидаги фаолиятини намойиш этиш, шунингдек, департамент директорлари томонидан ўз мартаба йўлларидаги тажриба ва ўсиш ҳикоялари билан ўртоқлашиш, ва ўтган йили университетни тамомлаб, компанияга қўшилган ёш ходимларнинг ишга кириш жараёни ва тажрибалари билан таништиришдан иборат.
Ҳафталик давомида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети, Тошкент шаҳридаги Amity университети ва Турин политехника университети битирувчилари 2025 йилнинг 28 февралига қадар компанияда амалиёт ўташ имкониятлари ва унинг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин. Ариза топшириш жараёнида талабалар амалиёт давомида ўзлари учун янги билим ва кўникмаларни эгаллаш, шунингдек, рақамли трансформация ва АКТ соҳасидаги реал тажрибага эга бўлиш имкониятини қўлга киритадилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 15 та маҳаллий Олий ўқув юртларида амал қилаётган Huawei АКТ Академиясининг асосидаги илғор технологияларни ўрганиш бўйича чуқурлаштирилган курсларни ўташ имкониятлари билан танишадилар.
2025 йил 14 февралда Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган маҳорат дарси ҳам роуд-шоунинг бир қисмига айланди.
Маърузаларнинг асосий мавзулари 5G тенденциялари ва сунъий интеллектнинг ривожланиши бўлди. Компания мутахассислари мобил технологиялар ривожланиши тарихи, рақамли иқтисодиёт ва саноатни такомиллаштириш учун бешинчи авлод тармоқларини жорий этишнинг афзалликлари билан ўртоқлашдилар, сунъий интеллектни ривожлантириш асослари ва босқичлари, сунъий моделлари, сунъий интеллектга ўқитиш, компьютернинг кўриш қобилияти ва жамиятга фойда келтириш мақсадида сунъий интеллектни қўллаш соҳалари ҳақида суҳбатлашдилар. Сунъий интеллект мавзуси тадбир иштирокчилари ўртасида қизиқарли мунозараларга сабаб бўлди ва ёш авлоднинг АКТ мутахассислари билан мулоқот қилиш имкониятларини яратиш ва ёшларнинг илғор технологияларни яхшироқ тушуниши учун бундай тадбирларни ўтказиш муҳимлигини кўрсатди.
Huawei компанияси Ўзбекистонда 25 йил давомида фаолият юритиб келмоқда ва доимий равишда маҳаллий Олий ўқув юртлари ва АКТ йўналишларига ихтисослашган таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим дастурларини олиб бормоқда. Ҳар йили битирув курслари талабалари компаниянинг Ўзбекистондаги офисида уч ойлик амалиётдан ўтишлари, шунингдек, «ICT Academy» ва «Seeds for the Future» глобал таълим ташаббуслари доирасидаги мусобақалар ва танловларда иштирок этиб жаҳон саҳнасида ўзларини кўрсатишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter