Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича аёллар жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийлигига номзод Котрина Кулбите билан учрашди. Дастлаб, литвалик мутахассис мамлакат футболи тарихи ва қўлга киритилган ютуқлар билан таништирилди. Шунингдек, бугунги кунда юртимизда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ҳақида маълумот берилди.

ЎФА раҳбарияти аёллар футболи кун сайин ривожланаётгани ва футбол билан шуғулланаётган қизлар сони ортиб бораётганини эътироф этиб, Ўзбекистон мезбонлик қиладиган 2029 йилги аёллар Осиё кубогида муносиб иштирок этиш, Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларига йўлланма олиш асосий мақсадлар экани, шунингдек, жорий йилнинг июн ойида ўтказиладиган 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичида юқори натижа кўрсатиб, қитъа турнирига йўлланма олиш зарурлигини таъкидлади.

Ўз навбатида Котрина Кулбите улкан тарих ва катта потенциалга эга жамоа бош мураббийи этиб тайинланаётганидан мамнун экани ва Ўзбекистонда аёллар футболи янада ривожланишида бор куч-ғайратини ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Шундан сўнг, УЕФАнинг «Про» лицензиясига эга бўлган Котрина Кулбите билан шартнома масаласида дастлабки музокаралар олиб борилди. Литвалик мутахассиснинг вазифалари муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар хусусида фикр алмашилди.

Маълумот ўрнида, Котрина Кулбите УЕФАнинг мураббийларни ўқитиш бўйича инструктори ҳисобланади. Литва аёллар терма жамоаси ва турли ёш тоифаларидаги қизлар терма жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг