Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди.
Унга кўра, ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди.
Ҳайдаров бошқарувидаги турли ёшдаги терма жамоалар икки карра Осиё чемпиони бўлган, икки бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter