Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гвардиола Капеллога жавоб қайтарди

Гвардиола Капеллога жавоб қайтарди

Фото: 90Min.com

Англиянинг «Манчестер Сити» клубини бошқараётган Ҳосеп Гвардиола таниқли ҳамкасби Фабио Капеллога жавоб қайтарди.

«Одамлар мен ҳақимда нималар дейишаётганини кузатиб бораман. Ҳаммасини. Шундай экан, эҳтиёт бўлинг! Жаноб Капелло бу гапларни биринчи марта айтаётгани йўқ. Мен Италия футболида ғалаба қозониш учун етарли даражада яхши эмасман... Фабиони эса маҳкам бағримга босаман», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Фабио Капелло Гвардиолани футболга улкан зиён етказишда айблаб, кўп мураббийлар унга тақлид қилишга уриниши оқибатида футбол зерикарли бўлиб қолганини айтганди.

Гвардиола «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан буён бошқармоқда. У жамоаси билан 18 та соврин ютди, жумладан, олти марта Англия чемпиони бўлди. Бунгача «Барселона» ва «Бавария»да ҳам энг юқори чўққиларни забт этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг