Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Дэвис кубоги»: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳси учун қуръа ташланди

«Дэвис кубоги»: Ўзбекистон – Босния ва Герцеговина терма жамоалари баҳси учун қуръа ташланди

Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида 31 январь — 1 февраль кунлари Ўзбекистон терма жамоаси теннис бўйича «Дэвис кубоги»нинг I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичида Босния ва Герцеговина билан рақобатлашади.

Ушбу учрашув олдидан пойтахтимизда матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоаси аъзолари, мусобақа бош ҳаками ва бир қатор мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Шунингдек, мусобақа регламенти ва ўтказиладиган ўйинлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

– «Дэвис кубоги» мусобaқaсида узоқ йиллардан бери иштирок этиб келмоқдамиз ва бу сафарги баҳсда рaқиб кучли бўлишига қарамасдан фақат ғалаба учун кортга чиқамиз, – дейди мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Ҳумоюн Султонов. – Рақиб жамоа аъзоларининг ўйинини кўп кузатганмиз ва улар қандай ўйнашини яхши биламиз. Умид қиламизки, жаҳон лигасига йўл оламиз.

Қуръа натижалари билан қуйида танишасиз:

31 январь:

Ҳумоюн Султонов – Мирза Басич

Сергей Фомин – Дамир Жумҳур

1 февраль:

Сергей Фомин/ Ҳумоюн Султонов – Мирза Басич/ Нерман Фатич

Ҳумоюн Султонов – Дамир Жумҳур

Сергей Фомин – Мирза Басич

Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, жамоалар ўз ўйинчиларини натижага қараб алмаштириш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда терма жамоамиз шарафини Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин ва Раҳимбек Иброҳимов ҳимоя қилади. Денис Истомин жамоа сардори сифатида теннисчиларимизга ёрдам беради.

Босния ва Герцеговина термаси эса мазкур беллашувга Томислав Бркич сардорлигида Дамир Жумҳур, Нерман Фатич, Мирза Басич ва Андрей Недич каби теннисчилар билан ўз таркибини тўлдирган.

31 январь кунги учрашувлар соат 13:00да, 1 февралдагиси эса 11:00 да бошланади. Икки терма жамоа ўртасидаги баҳс ғолиби I Жаҳон гуруҳига йўл олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг