Алишер Усмонов сайланганининг эртасигаёқ FIE президентлигидан кетди
Миллиардер Алишер Усмонов ўз ихтиёри билан Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти лавозимидаги фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда FIE сайти хабар берди.
Унда айтилишича, Алишер Усмонов ташкилот самарали ишлашини таъминлаш мақсадида шундай қарорга келган. 2024 йил 1 декабр куни йиғилиш ўтказган FIE ижроия қўмитаси федерациянинг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида Усмоновнинг қарорини қабул қилган ва ратификация қилган. Эммануэл Кациадакис федерациянинг вақтинча раҳбари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябр куни Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига сайловда Алишер Усмонов ғалаба қозонган эди. Унинг номзоди юздан ортиқ давлат миллий федерациялари томонидан қўллаб-қувватланганди.
71 ёшли Алишер Усмонов 2008 йилдан 2022 йилгача FIE раҳбари бўлган. Украинадаги уруш бошлангач, ўзига нисбатан жорий қилинган санкциялар ортидан ушбу лавозимни тарк этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter