Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Покистонга янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Покистонга янги элчиси тайинланди

Фото: Дунё АА.

6 октябр куни Ўзбекистоннинг Покистонга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Тўхтаев Исломободга етиб борди

Бу лавозимга тайинлангунга қадар Алишер Тўхтаев Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги Тошкент давлат юридик университети) тугатгач, Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, янги тайинланган элчи Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасида ҳам аввал маслаҳатчи, сўнгра раис ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Инглиз ва бошқа бир қатор хорижий тилларни билади.

Алишер Тўхтаев 2021–2024-йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг