Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Толибон» Покистон билан чегарада ҳарбий амалиёт бошлагани айтилмоқда

«Толибон» Покистон билан чегарада ҳарбий амалиёт бошлагани айтилмоқда

Иллюстратив фото

Афғонистоннинг «Толибон» ҳукумати Покистон билан чегарада ҳарбий амалиёт бошлагани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Покистоннинг бир нечта назорат-ўтказиш пункти бузилиб, чегарадан ўтилган, камида 19 нафар покистонлик чегарачи ҳалок бўлган.

Ҳарбий мавзуларни ёритувчи телеграм-каналларга кўра, «Толибон» Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистоннинг Пактика вилоятида жойлашган «Таҳриқи Толибон Покистон» гуруҳи базаларига берган зарбаларга жавоб қайтармоқда. Покистоннинг авиазарбалари оқибатида 46 киши ҳалок бўлганди.

Толибон мудофаа вазирлиги Покистон билан чегараларни тан олмаслигини билдирди. Хусусан, вазирлик вакили Иноятулло Хоразмий Афғонистон Ҳайбар-Пахтунхва вилоятини Покистон ҳудудининг бир қисми деб ҳисобламаслиги ҳақида баёнот берди.

Айни дамларда «Толибон» кучлари танк, БМП ва бошқа зирҳли техникаларни Покистон чегарасига ташламоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг