Халқаро валюта фонди Украинага катта маблағ ўтказди
Украина Халқаро валюта фондидан 1,1 миллиард доллар олди.
Бу кенгайтирилган молиялаштириш дастури доирасидаги олтинчи траншдир.
“Маблағлар аллақачон Украина ҳисобларига келиб тушган. Биз улардан муҳим бюджет харажатларини молиялаштириш учун фойдаланамиз”, — деди Украина бош вазири Денис Шмигал ўз Телеграмида.
Умуман олганда, Украина ёрдам дастури доирасида ХВЖдан 9,8 миллиард доллар олган.
31 март куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ижроия кенгаши урушдан зарар кўрган иқтисодиётларни қўллаб-қувватлаш учун тўрт йиллик 15,6 миллиард долларлик дастурини тасдиқлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter