Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган қизни жинсий қулликда сақлаганларга ҳукм ўқилди

Вояга етмаган қизни жинсий қулликда сақлаганларга ҳукм ўқилди

Қашқадарё вилояти, Шахрисабз туманида яшовчи аёл Н.А. ўзининг уйида вояга етмаган Ч.Т. ни 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганлиги хабар берилганди

Болалар омбудсмани сўровига кўра, Бош прокуратура мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, вилоят прокуратураси томонидан тузилган тергов гуруҳи жиноят иши юзасидан дастлабки терговни олиб борган.

Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида вояга етмаган (2009 йилда туғилган қиз) га нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар юзасидан ёпиқ тарздаги суд муҳокамаси бўлиб ўтди.

Жорий йил 8 апрель куни суд ишни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, мавжуд далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчиларни айбли деб топди. 

Жумладан, судланувчи Н.А. (аёл) ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмининг «а,г» бандлари (Одам савдоси) ҳамда 127- моддасининг 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 

Судланувчилар А.Ф. (эркак) ва Ш.У. (эркак) ЖКнинг 118-моддаси 3-қисмининг «а» банди (Номусга тегиш), 135-моддаси 3-қисмининг «а,г» бандлари (Одам савдоси), 127-моддасининг 3-қисми (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) билан айбли деб топилиб, уларга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.

Мазкур ҳукм юзасидан судланувчилар томонидан апелляция тартибида шикоят берилган бўлиб, Қашқадарё вилояти суди апелляция тартибида мазкур шикоятларни кўриб чиқди ва биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг