Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрисабз ва Бейлаган биродар шаҳарларга айланди

Шаҳрисабз ва Бейлаган биродар шаҳарларга айланди

Хабарингиз бор, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида «Ўзбекистон – Озарбайжон бизнес-форуми» ташкил этилди.

Форумда Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Шерзод Бўриев ҳамда Бейлаган шаҳар ҳокими Азиз Азизов томонидан икки шаҳар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга кўтариш мақсадида Озарбайжон Республикасининг Бейлаган шаҳри ҳамда Шаҳрисабз шаҳарларининг биродарлашган алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувга кўра, шаҳарлар туризм, савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳарларнинг таълим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни қўллаб-қувватлаш каби масалаларда ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг