Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Венгрия бош вазирининг кортежи ЙТҲга учради, бир полициячи ҳалок бўлди

Венгрия бош вазирининг кортежи ЙТҲга учради, бир полициячи ҳалок бўлди

Фото: European Union

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи Германиянинг Штутгарт шаҳри аэропорти йўлида ЙТҲга учради, кортежни кузатиб кетаётган полициячилардан бири ҳалок бўлди, дея хабар берди Bild нашри.

Авария тахминан соат 11:15 ларда, аэропортдан 8 километр олисда юз берган. BMW машинасини бошқараётган 69 ёшли аёл Орбан колоннаси учун қилинган шлагбаумни кўрмай қолиб, чорраҳага чиқиб кетган ва бош вазир машинасини кузатиб бораётган мотоциклдаги полициячини уриб юборган.

Шунингдек, бир полициячининг мотоцикли отилиб кетиб, шлагбаум қаршисида кутиб турган машиналарга бориб урилган ва бензин оқиши оқибатида ёниб кетган.

ЙТҲ оқибатида икки полиция ходими оғир жароҳат олган. 61 ёшли полициячи шифохонада вафот этган.

Виктор Орбан Германияга футбол бўйича Европа чемпионатини кўриш учун борганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг