Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Кариб денгизи қароқчилари» филми муаллифи вафот этди

«Кариб денгизи қароқчилари» филми муаллифи вафот этди

Фото: «A Century of November/YouTube»

Америкалик сценарийнавис Жей Уолперт 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Deadline нашри хабар берди.

Умрининг сўнгги йилларида Уолперт алцгеймер (миянинг ишлаши бузилилиши билан боғлиқ) касаллигидан азият чекди. Январ ойида у 80 ёшга тўлиши керак эди.

Жей Уолперт «Кариб денгизи қароқчилари», «Граф Монте Кристо», «Ноелнинг уй зиёфати», «Янги нарх» филмларининг сценарий муаллифи ҳисобланади.

«Мен сизга қандай ишлаётганимни айтиб бераман. Агар сиз қайиқни бўронга олиб чиқсангиз, сизда жанговар филм пайдо бўлади. Ўзига ғамхўрлик қилаётган одамни бу қайиққа қўйиш - саргузашт. Мен саргузаштлар ёзаман», - деган эди 2008 йилда «WGAW»га берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Джей Уолперт «Кариб денгизи қароқчилари» филми билан шуҳрат қозонган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг