Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин разведка раҳбарини 10 дақиқага яқин танқид қилди

Путин разведка раҳбарини 10 дақиқага яқин танқид қилди

Фото: Azerbaycan 24

Россия президенти Владимир Путин Арманистон атрофидаги вазият туфайли Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкинни 10 дақиқага яқин танқид қилди, деб ёзди Россия ҳукуматига яқин бўлган «Кремлёвская табакерка» («Кремл тамакидони») телеграм-канали.

Ереван июл ойида бўлиб ўтадиган НАТО саммитига ўз делегациясини Вашингтонга юборишини тасдиқлаган эди. Саммитда Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари даражасида НАТО ҳамкорлари сифатида қатнашади.

Путиннинг айтишича, Ташқи разведка хизмати Кавказдаги барча топшириқларни бажара олмаяпти ва бу, унинг фикрича, Наришкиннинг шахсий айби.

Наришкин НАТО саммити «кам аҳамиятли воқеа» эканлигини тушунтиришга уриниб кўрди, унга Путин шундай жавоб берди: «Бироқ Арманистон бизнинг душманларимиз билан бир стол атрофида ўтиради. Моҳиятан бизнинг душманимиз». Россия президенти Озарбайжон президенти ҳақида оғиз очмади, дейилади телеграм-канал хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ереван аввалроқ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиш режасини эълон қилган, Кремл бу қарорни «катта аҳмоқлик» деб атаганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг